Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 26 май кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида куннинг иккинчи яримда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 33-38° гача исийди.
Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, шамол 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 33-35° гача кўтарилади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.
Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида СЕЛ КЕЛИШ ХАВФИ БОР.






