АсосийDunyo

Янги пандемия: ЖССТ коронавирусдан ҳам хавфли вирус ҳақида огоҳлантирди

'Янги пандемия: ЖССТ коронавирусдан ҳам хавфли вирус ҳақида огоҳлантирди'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус дунё коронавирусга қараганда хавфли вируснинг янги пандемиясига дуч келишини истисно қилмади. У бу ҳақда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 74-сессиясида эълон қилди.

"Эволюцион тахминларга кўра, ҳозирги кундан кўра кўпроқ юқумли ва ўлим кўрсаткичи юқори бўлган янги вирус пайдо бўлади", деди Гебрейесус.

У "COVID-19 пандемиясининг асосий қўзғатувчиси" деб мамлакатлар ўртасида бирдамликнинг йўқлиги ва маълумотлар, ресурслар, технологияларни алмашиш истаги деб атади. Aгар мамлакатлар худди шу йўлни тутсалар, улар яна вирус билан курашишга тайёр бўлмаган, хавфли ва адолатсиз дунёга келишади, дея огоҳлантирди ЖССТ раҳбари. Дунё хавфсизлигини таъминлаш учун ҳар кимнинг иштироки зарур, деб хулоса қилди Гебрейесус.
 

Aввалроқ Гебреесус коронавирус пандемиясининг иккинчи йили касаллик қурбонлари сони бўйича биринчи йилга қараганда оғирроқ бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. "Биз ушбу пандемиянинг ўта хавфли иккинчи йилига тўғри келмоқдамиз", деган у.

Jons Xopkins университети маълумотларига кўра, бугунги кунга келиб дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 167 миллиондан ошди. 3 миллиондан ортиқ бемор вафот этди.

    Бошқа янгиликлар