АсосийJamiyat

Абитуриентлардан 900 млн сўм ортиқча тўлов олинган

'Абитуриентлардан 900 млн сўм ортиқча тўлов олинган'ning rasmi

Кеча Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлиси ўтказилди, деб ёзмоқда, Хушнудбек.

"Мажлисда айрим бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар масаласи ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, 2018-2020 йилларда тест синовлари учун ДТМнинг махсус жамғармасидан 93,3 млрд сўм сарфланган. Шунга қарамай 2019-2020 ўқув йили қабули тест синовларида иштирок этиш учун ариза берган абитуриентлардан 896,4 млн. сўм ортиқча тўлов ундирилган, 30 млрд. сўм маблағ тижорат банклари депозитларига электрон саралаш тизимисиз тўғридан-тўғри тузилган келишув асосида жойлаштирилган" дейилган постда.

Шунингдек, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя қилмасдан 11,2 млрд.  сўмлик харидлар амалга оширилган.

Абитуриентлардан ортиқча ундирилган тўловлар сабабига изоҳ келтирилмаган, лекин менимча, бу асосан тўлов қилиши керак бўлмаган абитуриентларнинг билмасдан пул тўлагани билан боғлиқ бўлса керак. Масалан, тестга кирмасдан, фақат ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентлар тўлов қилмаслиги керак. Аммо минглаб абитуриентлар бундан бехабарлиги ёки имтиҳондан қолиб кетмасмикинман деб иккилангани учун тўловларни амалга ошириш ҳолати кўп учрайди. Қоида бўйича, ортиқча тўланган пуллар ДТМ томонидан қайтариб берилади.

"Яна ҳам ДТМ томонидан бунга изоҳ берилса, яхши бўларди" дея мурожаат қимоқда блогер. 

    Бошқа янгиликлар