Айни дамда Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг Пресс-конфренсияси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Даракчи.уз мухбири хабар берди.
Конфренсияда сўзга чиққан уюшма раиси Баҳодир Умиршайхов Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш даражаси ҳақида гапирди.
– Статистик маълумотларга кўра, мамлакатимизда йилига ўртача 16 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавот, полиз ва дуккакли маҳсулотлар, 1,5 миллион тоннага яқин гўшт, 10 миллион тоннага яқин сут ишлаб чиқарилмоқда. Бироқ уларни саноат усулида қайта ишлаш даражаси ўртача 15-20 фоизни ташкил қилмоқда. Бу ўз-ўзидан республикада агрологистика тизими яхши ривожланмаганлиги ва мазкур йўналишда тизимли ишларнинг амалга оширилиши лозимлигини тасдиқлайди. Қолаверса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва саралаш хизматлари талаб даражасида эмаслиги етиштирилган ҳосилнинг камида 30 фоиздан зиёдининг исроф бўлишига олиб келмоқда. Баъзан етиштирилган маҳсулотларни халқаро стандартларга мос лаборатория текширувидан ўтказишда ҳам катта муаммолар чиқиб қолишини одамни абгор ҳолга солади. Бир гап билан айтадиган бўлсак, республикамиз озиқ-овқат саноати соҳасида муаммолар етарлича,– деди Баҳодир Умиршайхов.
Конфренсия давом этяпти.






