АсосийDunyo

Охирги сутка давомида дунёда коронавирусдан 9 минг нафардан ортиқ инсон вафот этди — ЖССТ

'Охирги сутка давомида дунёда коронавирусдан 9 минг нафардан ортиқ инсон вафот этди — ЖССТ'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони: 

  • 167 миллион 011 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,  
  • шундан 3 миллион 472 мингдан зиёд киши вафот этган (25.05.2021 йил Европа вақти билан соат 15:59 ҳолатига кўра).  

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 438 704 янги ҳолати аниқланди.

9 322 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (26.05.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни  

  • 167 миллион 638 мингдан ортиқ одам юқтирган,  
  • улардан 3 миллион 481 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

  • АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,797 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.  
  • Иккинчи ўринда Ҳиндистон (26,948 миллиондан ортиқ),  
  • учинчи ўринда Бразилия (16,083 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 13 925, Ҳиндистонда 196 427, Бразилияда 35 819 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 707 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

    Бошқа янгиликлар