Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Фуқаро А.У. фуқаро Х.нинг ишончига кириб, уни 5 000 АҚШ доллари эвазига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда бериб, шундан 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентлар, амалдаги қонунчиликка кўра, минимал баллдан кам балл тўплаган абитуриентларга оширилган тўлов-контракт тўловини тўлаш шарти билан ўқишга кириш имконияти яратилган.
Агарда ўқишга кириш учун етарли балл тўплай олмаган бўлсангиз, олий таълим муассасасига мурожаат қилишингизни сўраймиз.