Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Наврўз Зокиржонович Омонбоев бугун вафот этди.
Маълум бўлишича, Наврўз Омонбоев эрталаб соат 04:30 атрофида "Кучлик" нефт база яқинида автоҳалокатга учрагани айтилмоқда.
Наврўз Омонбоев 1985 йил 21 март куни Зангиота туманида туғилган эди. У бир йилдан кўпроқ вақт давомида ушбу вазифада ишлаб келаётганди.
Наврўз Омонбоевнинг оила аъзоларига таъзия билдирамиз..






