АсосийJamiyat

Ўзбекистон фуқаролиги учун йиллар давомида қилинган мурожаатга "паспорт стол"идан жавоб қайтарилди

'Ўзбекистон фуқаролиги учун йиллар давомида қилинган мурожаатга  "паспорт стол"идан жавоб қайтарилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Наманганлик ушбу шахс фуқоролиги йўқлигидан қийналганини айтади. У йиллар давомида паспорт столга мурожаат қилган лекин ҳалигача паспорт оломаган. Балки қонунга кўра бу инсонга паспорт берилмаётгандир. Лекин Ўзбекистонда туғилган ва у ҳозирда бу ҳолатдан азият чекмоқда” изоҳи билан мурожаат тарқалди. 

Фуқаролиги йўқ шахс Тургунбаев Зайнитханнинг мурожаати юзасидан Наманган вилояти ИИБ МваФРБнинг расмий муносабат билдирди.  

Унга кўра, Тургунбаев Зайнитхан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 20 ноябрь кунги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ПФ-500-сонли Фармони талаблари асосида Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилиш масаласида 2018 йил  5 февраль куни Наманган шаҳар ИИБга мурожаат қилган.

" - З.Тургунбаевнинг мурожаати юзасидан юритилган йиғма иш жилди юқоридаги Фармон талабларига асосан 2018 йил 21 февралда фикр-мулоҳаза олишлик учун тегишли мутасадди ташкилотларга юборилган ва ижобий жавоб олингандан сўнг 2018 йил 23 июлда якуний хулоса чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ МваФРББга жўнатилган.

Мурожаат юзасидан шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганлиги ҳақидаги Фармони эълон қилингандан сўнг, белгиланган тартибда З.Тургунбаевга фуқаролик паспорти расмийлаштириб берилади", -  дейилади муносабатда. 

 

    Бошқа янгиликлар