АсосийJamiyat

Нега Тошкентнинг 5 тумани бир вақтда бир неча кунга сувдан узиб қўйилди? Изоҳ берилди

'Нега Тошкентнинг 5 тумани бир вақтда бир неча кунга сувдан узиб қўйилди? Изоҳ берилди'ning rasmi

Айни пайтда Тошкент шаҳри 5 та туманининг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтаб турибди.

"Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати маълум қилишича, пойтахтни сув билан таъминловчи катта ҳажмдаги сув қувурларида таъмирлаш ва янгилаш ишлари амалга оширилмоқда. Махсус гуруҳлар пойтахтнинг бир-бирига боғлиқ бир неча жойларида тинимсиз ишламоқда. Мақсад ишни тезроқ якунлаб, сув таъминотини тиклаш.  

Маълум қилинишича, 2021-2022 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида  ҳар йилгига нисбатан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ёпқичлар ва ёнғин хавфсизлиги техникалари учун хизмат қилувчи махсус жўмраклар ва бошқа воситаларнинг янгиланиши билан бирга эскирган йирик ҳажмдаги сув қувурлари ҳам алмаштирилмоқда.

Бундай таъмирлаш ишлари аввалдан тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда истеъмолчилар ҳам олдиндан огоҳлантирилган. Аҳоли пунктларига махсус техникаларда сув етказилмоқда, дейилади хабарда.

 

    Бошқа янгиликлар