АсосийJamiyat

Фарғонада “Темурбеклар мактабига” ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарга суд ҳукми ўқилди

'Фарғонада “Темурбеклар мактабига” ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарга суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

2021 йил февраль ойида Роззоқова фарзандлари Ҳасанбой ва Ҳусанбойни Фарғона шаҳридаги “Темурбеклар мактабига” олиб кирмоқчи бўлади. Бу борада автобусга чиқиб суҳбатдоши билан йўл давомида суҳбатлашади ва уларнинг суҳбатига бегона аёл қўшилади. Аёл мана шу мактабда уни таниши ишлаши ва телефон рақамига қўнғироқ қилиб мақсадини айтса таниши ишни ҳал қилиб беришина айтади. 8 февраль куни Департаментнинг Қува туман бўлими ходимлари, ДХХ Фарғона вилоят бошқармаси Қува туман бўлинмаси ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Асака туманидаги 25-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида гуруҳ тарбиячиси вазифасида ишловчи Тойбўтаев Роззоқовадан 950 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ҳодиса жойида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Даракчининг махсус мухбири Аҳрор Зиё хабар бермоқда. 

Тойбўтаев ўзининг юқоридаги ҳаракатлари билан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни, яъни ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда алдаш ёки ишончни суистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини пора беришга далолат қилиш орқали кўлга киритиш жиноятларини содир этган. Жиноят ишлари бўйича Қува тумани суди раиси томонларнинг фикрларини тинглаган ҳолда ҳукмни эълон қилди.

Унга кўра баъзавий хиссоблаш миқдорининг 60 бараварида, 14 миллион 700 минг сўм жарима жазоси. Ўзбекистон Республикасининг ЖК 211-моддаси,  1-қисми билан яшаш жойини у ёки бу сабаб билан сутканинг соат 19-00 дан эрталабги 07-00 га қадар тарк этишга тақиқлаб 3 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

Бошқа янгиликлар