АсосийJamiyat

Пахтачи туманида ИИБ ходимлари вояга етмаган болани сўроқ қилди — ҳолат юзасидан расмийлар муносабат билдирди(видео)

'Пахтачи туманида ИИБ ходимлари вояга етмаган болани сўроқ қилди — ҳолат юзасидан расмийлар муносабат билдирди(видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда "Пахтачи туманида ИИБ ходимлари вояга етмаган болани сўроқ қилишди" сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди.

Ҳолат 2021 йил 25 май куни Пахтачи туманида содир бўлган.

Шу куни соат 20:30 лар атрофида Пахтачи тумани ИИБ ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан, Пахтачи тумани Зиёвуддин шаҳарчасида жойлашган "Хўжа-Зиёвуддин" жомеъ масжиди кўздан кечирилганида, махсус диний маълумотга эга бўлмаган Х.А. исмли шахс 11 нафар (5 нафари вояга етмаган) шахсларга диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз, диний таълимотдан сабоқ бераётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Х.А. га нисбатан МЖтК нинг 241-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, келгусида диний таълимотлардан сабоқ бериш нияти бўлса, махсус диний билимларни эгаллаб, қонунларга асосан, ваколатли диний органларнинг рухсати асосида фаолият кўрсатиши мумкинлиги тушунтирилган.

Ички ишлар органлари ҳеч кимни диний билим олишини чекламайди. Юртимизда диний билим олиш учун барча зарурий шароитлар яратилган. Фақатгина қонунчиликка асосан, белгиланган меъёрларга амал қилиш сўралади.

Шу ўринда, фарзандларига диний билимларни ўргатмоқчи бўлган ота-оналарга мурожаат қилиб, диний таълимотни махсус диний муассасаларда, малакали мутахассислардан олишларини сўраб қоламиз.

    Бошқа янгиликлар