АсосийJamiyat

МЧЖнинг шахсий ҳисоб варағига асоссиз равишда 769,4 млн. сўмга инкассо юборилган. Давлат солиқ қўмитаси вазиятни ўрганди

'МЧЖнинг шахсий ҳисоб варағига асоссиз равишда 769,4 млн. сўмга инкассо юборилган. Давлат солиқ қўмитаси вазиятни ўрганди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда 25 май куни йирик солиқ тўловчи “V L Galperin nomidagi Toshkent truba zavodi” МЧЖнинг шахсий ҳисоб варағига асоссиз равишда айланмадан олинадиган солиқ бўйича 769,4 млн. сўмга инкассо топшириқномаси юборилганлиги ҳақида хабар қолдирилди.  

Ушбу ҳолат Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Кудбиев томонидан шахсан назоратга олиниб, тезкор ўрганиш олиб борилди.  

Дастлабки ўрганиш натижасида хабарда келтирилган ҳолат ўз тасдиғини топди. 26 май куни солиқ тўловчи ҳисоб варағига қўйилган инкассо топшириқномаси қайтарилди.  

Вазиятни батафсил ўрганиш бўйича хизмат текшируви тайинланди. Хизмат текшируви якуний натижалари юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади.  

Келтирилган ноқулайлик учун солиқ тўловчидан узр сўраймиз.  

    Бошқа янгиликлар