АсосийSport

Марсело, Иско ва Варан — «Реал» уч футболчиси билан шартномани тугатади

'Марсело, Иско ва Варан — «Реал» уч футболчиси билан шартномани тугатади'ning rasmi

«Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида асосий таркибининг бир қатор футболчилари билан хайрлашади, дея хабар бермоқда AS.

Манбанинг ёзишича, ҳимоячилар Рафаэль Варан, Марсело ҳамда яримҳимоячи Иско деярли «бир оёғи» билан жамоадан ташқарида, деб саналмоқда. Клуб Марсело ва Исконинг трансфери орқали катта маблағ ишлаб олишга ишонмаётган бўлса-да, франциялик ҳимоячи Варан трансферидан 60 миллион евро ишлаб олмоқчи. Жами уч нафар ўйинчининг сотувидан клуб бюджетига 100 миллион евро тушум бўлишига умид қилинмоқда. 

Қайд этилишича, Варан масаласида клуб Англиядан таклифларга эга. Аввалроқ, Рафаэлга «Челси», «Арсенал» ва «МЮ» клублари қизиқиш билдиргани ҳақида хабар берилганди.

    Бошқа янгиликлар