Самарқанддан пойтахтга келган Меҳрибонлик уйининг собиқ тарбияланувчилари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари иштирокидаги воқеа сўнгги кунларда энг кўп муҳокама қилинган ҳодисалардан бирига айланди.
Пойтахт ИИББ матбуот хизмати видеолавҳа бўйича текшириш ишлари олиб борилаётганлиги, хулоса қилишга ҳали барвақт деган маънода хабар тарқатганига қарамасдан, бир қатор оммавий ахборот воситалари ўз веб-сайтларида ҳамда мессенжерларда "ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари собиқ меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини калтакладилар" каби сарлавҳали маълумотларни тарқатишга шошилишди, дея ҳолат юзасидан батафсил маълумотларни тақдим этмоқда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, "сенсация"ни эълон қилган журналистларнинг ҳеч бири "калтакланганлар" ҳақидаги маълумотни ҳатто кўз югуртириб текширишга ҳафсала қилишмаган.
Видео ахборот агентликларидан бири томонидан жорий йилнинг 24 май куни эълон қилинган, воқеа эса икки кун олдин, яъни 22 май куни содир бўлган. Видеода кўриниб турганидек, меҳрибонлик уйи собиқ тарбияланувчиларининг бирортасининг на юзида, на қўллари ёки бўйнида жароҳат излари йўқ.
Хўш, жорий йилнинг 22 май куни нима бўлди? 30 ёшли Наргиза Д.нинг сўзларига кўра, у етти нафар танишлари билан Ўзбекистон Маҳкамаси биносининг ёнига масъул ходимлардан бири билан (Наргиза у ҳақидаги маълумотларни видеода келтиради) учрашиш ва суҳбатлашиш учун келган.
Меҳмонлар Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари билан бўлган суҳбатда ўзларини ноўрин тутишганлиги сабабли воқеа жойига Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари чақирилган. Ходимлар фуқаролар тамонидан бақир-чақирларни бас қилиш илтимосига, ташриф буюрувчилар рад жавобини беришди ва шу сабабли ҳомиладор аёл ва унинг эридан ташқари олти киши (кейинчалик хомиладор аёл ва унинг турмуш ўртоғи ўзлари ИИО ФМБга келишди) Юнусобод тумани ИИО ФМБга олиб кетилдилар.
Ҳомиладор 27 ёшли Муҳаё Т. нинг аҳволига келсак. Бўлажак онанинг соғлиғини текшириш учун унинг ёнига Вазирлар Маҳкамасидан ҳамшира келганида, аёл хамширага ўзини яхши ҳис қилаётганини айтган. Кейин, Муҳайё жанжал ва қичқириқлар туфайли ўзини ёмон ҳис қила бошлаганини айтганда, “тез ёрдам” чақирилиб, у ва унинг турмуш ўртоғи Тошкент тиббиёт академиясига (эски ТошМИ) олиб кетилди. Шифокорлар аёлга унинг соғлиғи ва боланинг соғлиғини кузатиб бориш учун шифохонада қолишни тавсия қилишди. Бироқ, эр-хотин касалхонада қолишдан бош тортдилар, бу маълумот тиббий муассасанинг тегишли ҳужжатларида қайд этилган.
Шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари томонидан гўёки жисмоний куч ишлатилганлиги сабабли, соғлиғи ёмонлашаётганидан шикоят қилган 27 ёшли Ғиёс Д. учун ҳам Юнусобод тумани ИИО ФМБга тез тиббий ёрдам чақирилган. Шифокорлар ушбу фуқарода қўл мушакларининг чўзилишини қайд этишган. Бироқ, икки кун ўтиб интернетга жойлаштирилган видео материалда уш бу фуқаронинг қўлида хеч қандай тиббий боғлам йўқлиги кўриниб турибди.
Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимида қайд этилган тан жароҳатларига келсак. Дарҳақиқат, ходимнинг қўлларида шилинниш ва тишлаш излари бор.
Ҳодисанинг қолган иштирокчилари, шу жумладан 30 ёшли Наргиза Д. тиббий ёрдамга муҳтожлигини айтмаган ва ўзлари ҳам тиббий муассасаларга мурожаат қилишмаган.
Ушбу ҳолат прокуратура органлари ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармаси Тошкент шаҳар бўлими томонидан ўрганилди. Текширув давомида Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан қонун бузилиши ва ваколатларини суистеъмол қилиш ҳолатлари аниқланмади.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, тарқатилган "ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан, собиқ меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари калтакланганлиги” ҳақидаги хабар ҳақиқатдан йироқдир. Бундан ташқари, танқидий мухокама жараёнида бир каналдан иккинчисига хабар юбориш орқали "шов-шувли хабар" янги "тафсилотлар" билан тўлиб тошди, яъни: Самарқанддаги болалар уйининг собиқ тарбияланувчиларига, Тошкентдаги болалар уйининг тарбияланувчиларини қўшишди. Аслида эса ундай бўлмаган. Тарбияланувчилар тунаб қолишган деб тахмин қилинган ер ости йўлида аслида ҳеч ким тунамаган.
"Ҳурматли журналистлар ва блогерлар, биз сиздан журналистиканинг асосий қоидаларига риоя қилишингизни илтимос қиламиз: эълон қилишдан олдин маълумотни текшириб кўринг, холис бўлинг, кўпроқ шарҳ ва "лайк"лар тўплаш учун маълумотни нотўғри талқин қилманг. Aкс ҳолда, бу журналистика эмас, балки дилетантликка айланиб қолади", - дейилади хабарда.
Самарқанд Меҳрибонлик уйининг собиқ тарбияланувчиларининг уй-жой билан боғлиқ муаммоси ҳақида. Тошкент шаҳар Ичуи ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати ушбу масала бўйича суриштирув ўтказганида қуйидагиларни аниклади. Видеодаги фуқаролар Меҳрибонлик уйини тамомлаганларидан сўнг, уларга танлаш имкони берилган: ўша пайтда мавжуд бўлган ижтимоий уй ёки имтиёзли шартлар билан ипотека кредити асосида хонадон олиш. Саккиз киши ҳам иккинчи вариантни танлашган. Бироқ, ҳамма ҳам кредитни тўлай олмаган ва шу сабабли тарбияланувчилар кредит миқдорини камайтиришни сўраб пойтахтга келишган. Вазирлар Маҳкамаси вакили тарбияланувчиларга ушбу масала ижобий ҳал қилинаётганлигини ва улардан бир оз фурсат пойлаб туришларини тушунтирди.






