Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Каттақўрғон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Т. танишлари орқали фуқаро Ш.нинг укаси ва жиянига Қозоғистон Республикасидаги институтларнинг бирида 2020 йилнинг сентябрь ойидан ўқиётганлиги тўғрисида ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига 4 200 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувларига асосан тадбир давом эттирилганда, Тошкент ахборот технологиялари Университетининг Самарқанд филиалида бўлими бошлиғи лавозимида ишловчи М. фуқаро Б.Т.дан 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.






