Бугун АОКАда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова иштирокида ўтказилган брифингда қабул жараёнлари ҳақидаги саволларга жавоб қайтарилди.
Унга кўра, қабул кунлари жорий йилнинг 5-25 июнь кунлари онлайн шаклда амалга оширилади.
- Ижодий имтиҳонлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Тест синовлари Давлат тест маркази билан ҳамкорликда ташкил этилади.
- Саралаш имтиҳонларининг битта босқичида иштирок етмаган номзод кейинги босқичга қўйилмайди ва имтиҳонлардан четлатилади.
- Саралаш имтиҳонлари ва унинг босқичларида синовлар ҚАЙТА ЎТКАЗИЛМАЙДИ
- Ижод мактабларининг 2021-2022 ўқув йили учун ўқувчилар 7- ва 8-синфларга қабул қилинади.
- Ўтган йили пандемия бўлганлиги сабабли, бу йил 8-синфга ҳам қабул бўлади.
Саралаш имтиҳонлари:
- биринчи босқич – 1-10 июль кунлари;
- иккинчи босқич – 15-20 июль кунлари павильонларда ташкил этилиши режалаштирилган.






