АсосийDunyo

Хитойнинг энг бадавлат миллиардери "касалликнинг кутилмаган алангасидан" вафот этди

'Хитойнинг энг бадавлат миллиардери "касалликнинг кутилмаган алангасидан" вафот этди'ning rasmi

 "KE Holdings" кўчмас мулк компаниясининг асосчиси Цзо Хуэй  20-май, пайшанба куни тўсатдан вафот этди, деб ёзмоқда lenta.ru Bloombergга таяниб.

14,8 миллиард долларлик бойликка эга бўлган ишбилармон 50 ёшида вафот этди. "KE Holdings" веб-сайтида жойлаштирилган хабарга кўра, дунёдаги энг бой одамлардан бири, Хитойнинг энг бадавлат одамлари ўнталигига кирувчи миллиардер "касалликнинг кутилмаган алангасидан" вафот этди.

Цзо  1971 йилда ХХРнинг Шенси провинсиясида туғилган ва 1992 йилда Пекин кимёвий технология университетини тамомлаган. Хитой оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, у илк бойлигини суғурта бизнесидан орттирган. Кейин 2001 йилда у ўзининг биринчи кўчмас мулк компаниясини - " Beijing Lianjia Real Estate Brokerage"ни ташкил этади. 2018-йилда Хуэй   "KE Holdings" ни ташкил қилади ва Хитойнинг энг йирик уй-жойлар билан хизмат кўрсатиш бўйича хизмат кўрсатиш платформаси бўлган Beike-ни ишга туширди ва мамлакатнинг энг нуфузли ишбилармонларидан бирига айланди.

 

    Бошқа янгиликлар