Тошкент шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази базасида ташкил этилган "Япон тили ва касбий малака тест маркази"да 2021 йил ёзги семестр учун ўқишга аризаларни онлайн қабул қилиш бошланди.
Мазкур курсларда фуқаролар Японияда ишга жойлашиш учун талаб этиладиган N4 даражасидаги япон тили ва касбий малака курслари кўникмалари (JFT-BASIC, JLTP) ва "Махсус касбий малака" (Tokutei Ginou) тестларига ҳамда “Техник стажёр” дастури бўйича тайёрланади.
Тестдан муваффақиятли ўтган фуқаролар “Махсус малакали ишчи ҳалқаро сертификати”ни қўлга киритиб “Японияда 3 йилдан 10 йилгача ишлаш имкониятига эга бўлиш учун япониялик иш берувчи компаниялар томонидан ўтказиладиган танлов суҳбатларида иштирок этади.
Мазкур курслар Япониянинг Ниппон академияси япон тили мактаби ўқитувчилари ва Япония иш берувчилари томонидан ташкиллаштирилмоқда.
Курслар 2021 йил 1 июлдан бошланади.
- Курслар нархи 2,5 млн сўм (бир семестр учун)
- Курсларда ўқиш учун Япония меҳнат қонунчилигига кўра ёш чегараланмаган.
Шунингдек, 2021 йил январдан бошлаб, ташкиллаштирилган ҳолда хорижда ишлаш учун кетаётган ва «labor-migration» дастурий мажмуасида рўйхатга олинган ва ишсиз деб қайд этилган фуқаролар мазкур курсларда грант маблағлари ҳисобидан таҳсил олишлари мумкин.
Япон тили ва касбий малака курсларига грант маблағлари ҳисобидан ўқиш талаблари билан марказнинг телеграм каналида танишиш мумкин.
Рўйхатдан ўтиш муддати 2021 йил 7 июнгача.
Қўшимча маълумот учун ️қуйидаги телефон рақамига +998781200900 (узлуксиз 24/7) телефон қилишингиз сўралмоқда.






