1

Тошкентда қора “Ласетти”даги қора дори фош қилинди

ЖИНОЯТ 27.05.2021, 14:56
Тошкентда қора “Ласетти”даги қора дори фош қилинди

️Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, пойтахтимизнинг Чилонзор туманида Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда Ласетти” автотранспорт воситасида йўловчи сифатида кетаётган ва аввалдан кузатувга олинган шахс К.А. тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилган.  

Натижада, йўловчининг юкхонадаги сумкаси ичида атир қутисига яширилган целлофан пакет божхона ходимларининг диққатини тортган.

Ушбу пакет очиб кўрилганида эса унинг ичида соф вазни 195,17 гр.ни ташкил қилувчи “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.  

Шунингдек, ушбу шахсга тегишли кичик электрон тарози ҳам ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1