АсосийJamiyat

Адлия вазирлиги – “LexUZ”да жами жами 97 637 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд

'Адлия вазирлиги – “LexUZ”да жами жами 97 637 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд'ning rasmi

Айни дамда Миллий матбуот марказида “Қабул қилинаётган муҳим қонун ҳужжатларини кенг аҳоли қатламига ва тадбиркорлик субъектларига етказиш” мавзусида матбуот анжумани ўтказилмоқда. Бу ҳақда Даракчи.уз мухбири хабар берди.

Вазирликнинг “1008” ишонч телефони орқали энг кўп келиб тушаётган мурожаат турларини аниқлаган ҳолда, шу жумладан ёшлар ва аёллар ҳуқуқларига оид тарғибот материаллари (матнли, инфографика, видеоролик) тайёрлаб ва эълон қилиб бориш амалиёти йўлга қўйилган. 

Тарғибот материалларини тайёрлашда “пакет” усули жорий этилиб, жамият ва давлат ҳаёти учун муҳим қонунчилик ҳужжатлари бўйича аннотация, слайд, инфографика, видеоролик шаклида материаллар яратилмоқда. Бу усул орқали тарғибот тадбирлари жонли мулоқотга айланиши, аҳолининг қизиқиши ортишига эришилмоқда.

Бевосита вазирлик ташаббуси билан яратилган Аdvice ва Аdvice for business порталлари эса аҳолининг ва тадбиркорларнинг ҳуқуқий муаммоларини тезкорлик билан ҳал қилувчи асосий воситалардан бирига айланиб улгурган.

Бугунги кунда вазирлик томонидан 2 миллиондан ортиқ ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга кўмаклашиш мақсадида республика бўйича “Ватан тақдири – менинг тақдиримда” мавзусида семинар-тренинглар ташкил этилмоқда. Семинар-тренинглар 2 та йўналишда – таълим муассасаларида ва уюшмаган ёшлар ўртасида ташкил этилади.

Ҳозирги кунда “LexUZ”да жами жами 97 637 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд бўлиб, улар ўзбек, рус ва инглиз тилларида эълон қилинган. Ушбу ҳужжатларнинг 11 707 Қонун ҳужжатлари, 13 118 таси Президент ҳужжатлари, 28 212 таси Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, 21 940 таси вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳужжатларидан иборат.

Бошқа янгиликлар