АсосийJamiyat

Орол денгизи аҳолиси соғлиғини яхшилаш масалалари кўриб чиқилмоқда

'Орол денгизи аҳолиси соғлиғини яхшилаш масалалари кўриб чиқилмоқда'ning rasmi

2021 йил 26 май куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан "Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимини комплекс баҳолаш – таништирувчи кириш учрашуви ва миссия арафасидаги брифинг" мавзусида онлайн тадбир ўтказилди.

Тадбирда ЖССТ вакиллари, мамлакат парламенти аъзолари, Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлари, инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М. Кадирханова ҳамда Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Д.Ташмухамедова ЖССТ томонидан атроф-муҳит ҳолатини баҳолаш ва мониторингини олиб бориш Орол денгизи минтақасида соғлиқни сақлашни манзилли молиялаштириш, шубҳасиз, экологик вазиятни яхшилашга ва аҳоли соғлиғининг сифат кўрсаткичларини яхшилашга хизмат қилишини таъкидлаб ўтишди.

Тадбир давомида Орол денгизи минтақасида соғлиқни сақлаш тизими, унинг соғлиққа таъсири, атроф-муҳитга таъсири, бандлик ва минтақадаги иқтисодий ўсиш, гендер тенглик ва ёшларни ушбу муаммоларни ўрганишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Бошқа янгиликлар