АсосийJamiyat

Гематология ва онкологияда амалга оширилаётган ислоҳотлар изчил давом эттирилади

'Гематология ва онкологияда амалга оширилаётган ислоҳотлар изчил давом эттирилади'ning rasmi

Шу йилнинг 14 май куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказларида бўлиб, шу куннинг ўзида соҳадаги муаммолар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказган эди.  

Йиғилишда тилга олинган масалаларни ҳал қилиш ва соҳага энг илғор технологияларни жалб қилиш мақсадида  “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш  тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.  

Ушбу қарорда гематология ва онкология йўналишларида амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш,  кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, кўлами ва самарадорлигини ошириш, беморларни зарур дори воситалари билан таъминлаш, шифохоналарни замонавий лабораториялар ва тиббий техникалар билан жиҳозлаш каби масалаларни ҳал этиш кўзда тутилган.

    Бошқа янгиликлар