Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази онлайн мулоқот ташкил қилди. Бу ҳақда ХТВ ҳузуридаги Республика таълим маркази хабар қилмоқда.
Суҳбат давомида Республика таълим маркази вакиллари шу пайтга қадар чет тилларни ўқитиш тизимини ривожлантириш ва мазмунини бойитиш бўйича қилинган ишлар, жумладан, Миллий ўқув дастури асосида чет тиллари доирасида яратилган ўқув дастури ва дастур асосида тайёрланаётган дарсликларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот беришди.
Шунингдек, Cамбридге дарсликларини маҳаллийлаштириш бўйича қилинаётган ишлар, Энглиш Спеакинг Натион "Инглиз тилида сўзлашувчи миллат" лойиҳаси ҳақида айтиб ўтилди.
Суҳбат давомида олис ҳудудларда мобил гуруҳлар фаолиятини бошлаш ва тил оърганувчилар учун чет тилини мукаммал оърганиш муҳитини ташкил этиш ҳақида келишиб олинди.






