АсосийJamiyat

Пахтаобод туманида валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғулланиб келаётган фуқаролар ушланди

'Пахтаобод туманида валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғулланиб келаётган фуқаролар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Пахтаобод тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир щтказилди. 

Ноқонуний равишда валюта қимматликларини ўтказиш билан шуғулланиб келган фуқаро М.К. ва бошқалар навбатдаги харидорга 5 000 АҚШ долларини 53 млн сўмга сотишга келишиб, ундан 53 млн сўмни санаб олишиб, эвазига 3 250 АҚШ долларини бериб қолган 1 750 АҚШ долларини  олиб келиш учун кетаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, чет эл валютасини айирбошлашни фақат банк муассасаси ёки унинг шаҳобчалари орқали амалга оширишингизни сўраб қоламиз, бу билан нафақат ўзингизни асраган бўласиз, балки қалбаки валюта қимматликларига дуч келишни олдини оласиз.

    Бошқа янгиликлар