АсосийJamiyat

Тошкент шаҳридаги реклама баннерлари билан боғлиқ муаммо қандай ҳал этилмоқда?

'Тошкент шаҳридаги реклама баннерлари билан боғлиқ муаммо қандай ҳал этилмоқда?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида реклама конструкциялари бузилиши масаласи жамиятнинг диққат-эътиборини ўзига тортмоқда. Бир гуруҳ тадбиркорлик субъектлари ноодатий усул орқали, яъни Президентдан ёрдам сўраб, ўзларига тегишли бўлган реклама объектларига мурожаатларини жойлаштиришди.

Аввалроқ, ушбу масала Бизнес-омбудсманнинг назоратига олинганлиги тўғрисида расмий баёнот берилган эди. 

Дастлабки ўрганишларга кўра, тадбиркорларга тегишли реклама конструкцияларининг демонтажи Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 27 мартдаги 323/37-6-сонли “Тошкент шаҳрида ташқи реклама соҳасидаги фаолиятни тартибга солиш тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилмоқда.

Бизнес-омбудсман томонидан юқоридаги қарорнинг қонунийлиги ўрганилганда, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунининг
21 ва 22-моддалари талабларига асосан ушбу қарор лойиҳаси адлия органларида экспертизадан ўтказилмаганлиги аниқланди.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатидан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг юқоридаги қарорнинг қонунийлигига баҳо бериш ҳамда ваколат доирасида уни қайта кўриб чиқилишида амалий ёрдам бериш сўралган.

Маълум бўлишича вйни дамда, ушбу ҳолат юзасидан қўшимча ўрганишлар олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар