Синоптикларнинг маълумотига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати 34-37° атрофида бўлади.
Дам олиш кунлари илиқ ҳаво кириб келиши кучаяди, жуда иссиқ об-ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ҳаво ҳарорати 36-39° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 40-42° гача кўтарилади. Республика бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат тоғли ҳудудларда куннинг иккинчи ярмида конвектив булутлилик ривожланиши билан баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
30 МАЙ-2 ИЮНГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ БИЛАН ТАНИШИНГ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади,
31 майда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи
30-31 майда 37-42°, 1-2 июнда 33-38° бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади,
1 июнда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи
30-31 майда 37-42°, 1-2 июнда 35-40° бўлади.
ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади,
1 июнда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 30-31 майда 17-22°, 1-2 июнда 19-24°, кундузи 34-39° бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади,
1 июнда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи
37-42° бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 33-38° бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан
7-12 м/с тезликда эсади, 1 июнда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 22-27° бўлади.






