1

Тошкентда кар-соқов қизнинг уриб калтаклангани бўйича қўшимча маълумот берилди

ЖАМИЯТ 28.05.2021, 15:32
Теглар: Тошкент шаҳар ИИББ
Тошкентда кар-соқов қизнинг уриб калтаклангани бўйича қўшимча маълумот берилди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда ва мессенжерларда жисмоний имкониятлари чекланган аёлга нисбатан шафқатсизларча муносабатда бўлаётганлиги акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.  

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан қўшимча тафсилотларини эълон қилди.

Хабарда айтилишича, 24 ёшли Моҳизода В.га шафқатсизлик қилинганлиги факти бўйича Миробод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110 моддаси 2 қисми “в” банди (Қийнаш, ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса) бўйича жиноят иши қўзғатилган эди.

Қўшимча тарзда шуни маълум қиламизки, мазкур жиноятни содир этганликда гумонланувчи 28 ёшли Мумтозбегим Д. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 227 моддасига асосан қўлга олинди.

Бундан ташқари, Миробод тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор томонидан Моҳизода В.га ҳимоя ордери топширилди.

Шарҳлар

Эртага пойтахтда айрим кўчалар вақтинча ёпилади

27.11.2021, 22:24

Эртага, 28-ноябр куни ўтказилаётган “Саломатлик сари 5000 қадам” ярим марафон муносабати билан вақтинча соат 08.00 дан 14.00 гача қуйидаги кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади. Бу...
Тошкентда ИИО ходимларини ҳақоратлаган автоблогер ҳибсга олинди

01.10.2021, 17:43

Ижтимоий тармоқларда блогерлик билан шуғулланувчи Бобур Ғаниев Учтепа тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушланганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабар юзасидан  Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум...
Тошкентда мактаб ўқувчилари жанжаллашди(ми)? ИИББ ҳолатга изоҳ берди

07.09.2021, 18:53

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлганлиги ҳақидаги хабар остида вояга етмаганлар иштирокидаги жанжал акс этган видео тарқалди. Мазкур видеотасвир юзасидан...
Тошкентда болаларга ноқонуний диний таълим берган 42 ёшли фуқаро жаримага тортилди

05.09.2021, 18:19

Чилонзор туманида олиб борилган профилактик тадбир давомида аниқланишича, муқаддам судланган 42 ёшли Aбдураҳим В. ўз уйида 3 ой давомида тегишли рухсациз болалар учун диний адабиётдан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1