АсосийJamiyat

Кинематография агентлиги Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаеванинг хотира кечаси ўтказилди

'Кинематография агентлиги Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаеванинг хотира кечаси ўтказилди'ning rasmi

Бугун Кинематография агентлиги Ўзбекистон кино санъати музейида Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаеванинг хотира кечаси  ўтказилди.  

Яйра Абдуллаева 1930 йилда 14 августда Тошкентда таваллуд топган. 1950 йилда Тошкент театр ва рассомчилик институтини тамомлаган ва ўша йилдан ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият кўрсатган.  

Актриса ижоди давомида “Бой ила хизматчи”, “Опа-сингил Раҳмоновалар”, “Алпомиш”, “Келгинди куёв”, “Шаббона”, “Жодугар”, “Зумрад ва Қиммат”, “Кичкина одамлар”, “Ўйин”, “О, Марьям, Марьям” каби фильмларда ва кўплаб спектаклларда ўзига хос ролларни ижро этган. Ўзбекистон халқ артисти унвонига, Ҳамза номидаги халқаро мукофотга, “Дўстлик” ҳамда “Эл-юрт ҳурмати” орденларига сазовор бўлган. 2019 йил 14 май куни вафот этган.  

Хотира кечасида Ўзбекистон халқ артистлари Рихси Иброҳимова, Турғун Азизов, Гавҳар Зокирова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчонов, педагоглар, киноижодкорлар ва ёшлар иштирок этишди.  

Тадбирда устоз санъаткор Яйра Абдуллаеванинг архивда сақланаётган ноёб фотоларидан иборат видеоролик, сўнг, ҳужжатли фильм намойиш этилди. Меҳмонлар актриса билан боғлиқ қизиқарли воқеалар, театр ва кинодаги ижодий фаолияти, умрининг сўнгги йилларидаги хотиралари ҳақида суҳбатлар бўлиб ўтди.

Бошқа янгиликлар