АсосийJamiyat

Наманган шаҳрида юк автомобилида ёнғин юзага келди

'Наманган шаҳрида юк автомобилида ёнғин юзага келди'ning rasmi

Наманган ФВБ Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 28 май куни соат 17:36ларда, Наманган шахар Ҳамрох кўчасида тўхтаб турган "Камаз" русумли юк автомабилида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, ёнғин ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.

    Бошқа янгиликлар