АсосийJamiyat

Ангор туманида тадбиркорнинг мулкини ўзлаштирган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

'Ангор туманида тадбиркорнинг мулкини ўзлаштирган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “G.” МЧЖга қарашли 4 та дорихонада сотувчи вазифасида ишлаган фуқаро Ш.Т. ва бошқалар ўзларининг моддий жавобгарлигида бўлган 75,6 млн сўмлик дори воситаларини ҳамда 142,2 млн сўм савдо пулларини банк муассасасига топширмасдан растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Т. ва бошқаларга нисбатан  ЖКнинг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар