Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдухакимов куни кеча Қозоғистонда бўлиб, “Буюк ипак йўли – бебаҳо мерос” деб номланган Халқаро Форумда иштирок этди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.
Сафар доирасида А.Абдухакимов Туркистон шаҳридаги “Туркистон Арена” спорт мажмуаси билан ҳам яқиндан танишди. Бу ерда шу куни Қозоғистон биринчи лигаси доирасида “Қирон” ва “Махтаорол” жамоалари ўртасида учрашув бўлаётган экан.
Ўйин якунида туризм ва спорт вазири “Туркистон Арена” майдонининг ҳолатини ҳам кўздан кечирди. Қолаверса ўзининг футболчилик маҳоратини намойиш этди.
Шу билан бирга сафар давомида икки қўшни давлат ўртасида спорт борасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича тавсиялар берилди.












