АсосийЖАМИЯТ

Оҳангаронлик фуқаро 2500 АҚШ долларига танишига уй олиб беришини айтди. Аммо бу фириб бўлиб чиқди

Оҳангарон шаҳрида 2 500 АҚШ долларига фуқарога уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушлан...

'Оҳангаронлик фуқаро 2500  АҚШ долларига танишига уй олиб беришини айтди. Аммо бу фириб бўлиб чиқди'ning rasmi

Оҳангарон шаҳрида 2 500 АҚШ долларига фуқарога уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.Б. фуқаро Р.нинг ишончига кириб, 2 500 АҚШ доллари эвазига унинг номига шаҳарнинг 4-кичик тумани 20-уйда жойлашган хонадонни танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилиб, келишилган пулдан 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар