1

Нишонда 14 ёшли бола каналга чўкиб кетди

ЖАМИЯТ 29.05.2021, 14:44
Нишонда 14 ёшли бола каналга чўкиб кетди

Нишон тумани «Самарқанд» маҳалласида 2007 йилда туғилган A.A. каналда чўкиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда «Nasafnews» манбаси хабар берди.

Маълум бўлишича, бола ўртоғлари билан уйи яқинидаги каналга чўмилиш учун борган. Шу пайт каналга кўп сув келиши оқибатида чўкиб кетган.

Вафот этган бола Нишон туманидаги 19-умумий ўрта таълим мактабининг 7 синфида таҳсил оларди. Воқеа дарс соатлари тугагандан кейин тушлик пайти тахминан соат 13:00 лар атрофида содир бўлган.
Бу ҳақдаги маълумотни «Nasafnews»га тасдиқлаган Нишон тумани Халқ таълими бўлими мудири Жахонгир Холмуратов бахтсиз ҳодиса 27 май куни содир бўлганини қўшимча қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1