1

Фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва ногиронликни аниқлаш масалалари Сенатда муҳокама қилинди

ЖАМИЯТ 29.05.2021, 15:07
Фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва ногиронликни аниқлаш масалалари Сенатда муҳокама қилинди

Бугун Сенат ялпи мажлисида 2020 йил Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва ногиронликни аниқлаш масалалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилинди.

Мазкур парламент сўрови натижалари 2020 йил 21 октябрда Сенат ялпи мажлисида муҳокама қилиниб, Ҳукумат томонидан айрим масалаларга аниқ жавоб берилмаганлиги қайд қилинган эди.

Хусусан, тиббий-меҳнат экспертиза хизмати фаолиятини комплекс тартибга соладиган ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмаслиги, фукароларнинг тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтиш тартибининг мураккаблиги, ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган беморларни қўшимча тиббий текширувдан ўтказмасдан туриб ногиронлик белгилаш тизими йўлга қўйилмаганлиги танқид қилинган ҳамда Сенат қарори билан қўшимча муддат ва топшириқлар берилган эди.

Муҳокамада Ҳукумат томонидан мазкур масала батафсил ўрганиб чиқилганлиги, “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, ижтимоий ҳимоя ва тиббий-ижтимоий ёрдамнинг замонавий механизмларини амалга оширишда янги ёндашувларни жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги ПФ–6195-сонли Фармони қабул қилинганлиги қайд этилди.

Шунингдек, тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати сифатини ошириш, тизим ходимларининг малака ва касб маҳоратини оширишни назарда тутувчи Давлат томонидан кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматларни такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланган.

Сенаторлар томонидан “Йўл харитаси”да ногиронликни белгилашда шахсни “тиббий-меҳнат” экспертизадан ўтказиш тизимидан воз кечилиб, “тиббий-ижтимоий” экспертизадан ўтказиш тизимига ўтиш, ўн саккиз ёшгача бўлган болаларни ногиронлиги бўлган шахс деб топиш бўйича педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларини ташкил қилиш, ногиронликни белгилашни ягона тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари тизими томонидан амалга ошириш каби вазифалар ўз аксини топганлиги таъкидланди.

Давлат томонидан кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматларни яхшилаш бўйича “Йўл харитаси” ижроси доимий назоратда бўлиши юзасидан Сенат қарори қабул қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1