Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаро Х.Қ. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унга Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 0,24 гектар ер майдонини олиб беришни ваъда қилиб эвазига 42 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






