АсосийJamiyat

Қамаши туманининг собиқ ҳокими вафот этди

'Қамаши туманининг собиқ ҳокими вафот этди'ning rasmi

Қамаши туманининг собиқ ҳокими Рашид Муҳаммадиев 57 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.  

Таъкидланишича, собиқ ҳоким кеча, 29-май куни вафот этган.  

Рашид Муҳаммадиев 1964-йил Ғузор туманида туғилган бўлиб, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. “Дўстлик” ордени давлат мукофоти билан тақдирланган.

Қамаши туманини 2005—2017-йилларда бошқарган Рашид Муҳамадиев ҳокимликдан кетгач, айни кунгача вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасида бўлим бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

 

 

    Бошқа янгиликлар