АсосийJamiyat

Сергелига олиб борувчи йўл 2 ойга ўзгартирилади

'Сергелига олиб борувчи йўл  2 ойга ўзгартирилади'ning rasmi

Сергели туманига йўналган КХАЙни кесиб ўтувчи кўприк қурилаётгани сабабли, йўл қатнов қисмининг ўлчамлари  2 ойга ўзгартирилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Усмон Носир 2-тор кўчасининг КХАЙ билан кесишган қисмида қатнов қисмининг умумий эни 10 метрни, баландлиги – 4,5 метрни ташкил қилади. Транспорт қатнови  икки томонлама бўлади. 

Ушбу йўл қисмидан ўтаётганда ноқулайликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчилардан транспорт воситалари ва юкларнинг ўлчамларини инобатга олишларини сўраймиз.

 

    Бошқа янгиликлар