1

Ўзбекистонда COVID-19га қарши вакцинациянинг 3-босқичи бошланди

ЖАМИЯТ 30.05.2021, 10:40
Ўзбекистонда COVID-19га қарши  вакцинациянинг 3-босқичи бошланди

Б️у ҳақда ССВ матбуот котиби хабар берди. 29 майда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 60423 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 16755 нафарни,  
  • 2-босқич эмланганлар 43461 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 207 нафарни (Наманган вилоятида) ташкил қилди.

 

Айни кунгача мамлакатимизда жами 1950398 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар  1321851 нафарни,  
  • 2-босқичда эмланганлар  628340 нафарни ташкил қилди.

 

29 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Фарғона вилояти (12267 доза),
  • Андижон вилояти (7046 доза)  
  • Наманган вилояти (6405 доза) банд қилди.  

 

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Фарғона вилоятида 254245 доза,  
  • Наманган вилоятида 230123 доза,  
  • Андижон вилоятида 226676 дозани ташкил қилмоқда.

 

Эмлаш жараёнлари давом этади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1