1

Оналар ва болаларни зарур дори ва тиббиёт воситалари билан таъминлаш учун 26 миллиард сўм маблағ ажратилади

ЖАМИЯТ 30.05.2021, 11:55
Оналар ва болаларни  зарур дори ва тиббиёт воситалари билан таъминлаш учун 26 миллиард сўм маблағ ажратилади

“Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, мактабгача таълим муассасалари ва мактабларда тўғри овқатланишни йўлга қўйиш мақсадида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб янгиланган овқатланиш рационини  ҳамда ушбу йўналиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига бўлган талабларни тасдиқланиб, болаларнинг соғлиғига зарар ва ривожланишига таъсир кўрсатадиган барча озиқ-овқат маҳсулотларини мактабгача таълим муассасалари ва мактаблар ҳудудида сотишга чекловлар қўйилади. Бу ҳақда ССВ матбуот котиби маълум қилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мактабгача таълим муассасалари ва мактабларда болаларнинг соғлом ва хавфсиз овқатланишини таъминлаш мақсадида белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига сўзсиз риоя этилиши устидан назоратни кучайтириши белгиланди.

Оналар ва болалар, репродуктив ёшдаги аёллар саломатлигини таъминлаш учун зарур дори ва тиббиёт воситалари (“К” витамин, сурфактант ва бошқалар) билан қўшимча таъминлаш учун Давлат бюджетидан 2021 йилда 26 миллиард сўм ажратилади.

Болалар ва туғруқ муассасаларида юқори технологик лаборатор ускуналаридан тўлақонли ва самарали фойдаланиш мақсадида 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджетидан реактив, реагентлар, сарфлов анжомлари ҳамда сервис хизматлар учун қўшимча 8 миллиард сўм ажратилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1