1

Ҳомиладорларнинг комплекс кузатуви ягона маълумотлар базаси яратилади – ССВ

ЖАМИЯТ 30.05.2021, 12:35
Ҳомиладорларнинг комплекс кузатуви ягона маълумотлар базаси яратилади – ССВ

“Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2021 йил 1 августдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида перинатал ва скрининг марказлари  ҳамда бирламчи тиббий-санитария муассасаларидаги оналар ва болалар саломатлигига масъул тузилмалар (“Аёллар маслаҳатхонаси”, пренатал скрининг хонаси, “тиббиёт бригадалари” таркибидаги оилавий шифокор, педиатр ва бошқалар)нинг ҳомиладор аёлни комплекс кузатуви бўйича ўзаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштирилишини таъминловчи ягона тизимни жорий этади. Бу ҳақда ССВ Матбуот котиби маълум қилди.

Унга кўра:

  • ҳомиладор аёлни комплекс кузатуви ягона маълумотлар базасини яратиш;

 

  • перинатал ва скрининг марказлари ҳамда бирламчи тиббий-санитария муассасаларидаги оналар ва болалар саломатлигига масъул тузилмалар томонидан ягона маълумотлар базасига зарур маълумотларни киритиш, шунингдек, ҳомиладор аёлларнинг тиббий картасини юритиш;

 

  • шаклланган маълумотларга асосан ҳомиладор аёлларга зарур маслаҳатларни бериш кўзда тутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1