АсосийJamiyat

Сенат – Ўзбекистондаги 40 фоиз кўприк ва йўл ўтказгичлар яроқсиз, қониқарсиз ва таъмирталаб

'Сенат – Ўзбекистондаги 40 фоиз кўприк ва йўл ўтказгичлар яроқсиз, қониқарсиз ва таъмирталаб'ning rasmi

Ўзбекистонда мавжуд кўприкларнинг деярли ярми яроқсиз ҳолатда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида маълум қилинди.

Унда айтилишича, республика автомобил йўлларида ўтказилган хатлов натижаларига кўра, бугунги кунда 15 мингга яқин кўприк мавжуд бўлиб, шундан 40 фоиз кўприк ва йўл ўтказгичларнинг эксплуатацион ҳолати яроқсиз, қониқарсиз ва таъмирталаб ҳолатга келиб қолган.

Бундан ташқари, автомобил йўлларида жойлашган ва эгаси аниқланмаган кўприкларни сақловчиларга топшириш ишлари амалга оширилиши ўрганилганида 3477 дона кўприк ўз эгаларига берилмагани аниқланди.

“Ўз ҳолига ташлаб қўйилган ва яроқсиз ҳолга келган кўприклар эса фуқароларнинг хавфсиз ҳаракатланишига салбий таъсир кўрсатмоқда, уларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда”, – дейилади Сенат ахборотида.

Бошқа янгиликлар