АсосийJamiyat

Бухородаги меҳмонхона ертўласида ёнғин содир бўлди

'Бухородаги меҳмонхона ертўласида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 30 май куни соат 07:43да Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчасида жойлашган “Саҳид Зарафшан” DEVELECO GROUP МЧЖ меҳмонхонасининг ертўлада ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар берди.

Хабарда айтилишича, меҳмонхонада жойлашган Бойлер ёзувли сув иситиш қозонининг юза қисмидаги электр симлари ёнган. 

Ёнғин қутқарувчиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида  соат 07:52 ёнғин бартараф этилган. 

Қутқарув вақтида мехмонхонадаги 24 нафар фуқаролар хавфсиз жойга кўчирилган. 

Бирламчи маълумотга кўра, ёнғиннинг сабаби электр симларининг носозлиги деб тахмин қилинмоқда. 

Ҳозирда моддий зарар аниқланмоқда. Ёнғинни бартараф этишда 4 та ёнғин қутқарув автоэкипажлари жалб этилган.

Ёнғиндан куйиш тан жароҳати ва ҳалок бўлиш ҳолатлари аниқланмаган.   

Бошқа янгиликлар