АсосийJamiyat

Наманганда «Nexia» дўнгликка урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

'Наманганда «Nexia» дўнгликка урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди'ning rasmi

 Наманган вилояти Поп туманида 29 май куни «Nexia» дўнгликка урилиши оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ҳодиса 29 май куни соат 04:20 да Тошкент–Ўш А373 автомобиль йўлининг 1-километрида содир бўлган. Самарқанд вилоятидан келаётган «Nexia» русумли машина ичида 4 нафар фуқароси билан йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтида ҳайдовчи ухлаб қолган. Бунинг оқибатида машина йўл четидаги дўнгликка урилган ва ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, йўловчилар ҳайдовчининг танишлари бўлган. Улар ҳайдовчини бир неча бор ухлаб қолишдан огоҳлантирган.

Бошқа янгиликлар