Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 25 май куни мактаб ўқитувчиси маҳалладошини пичоқлади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабaр берди.
Маълум қилинишича, воқеа соат 21:00 атрофида Улфатбиби маҳалласида содир бўлган. Аниқланишича, ушбу маҳаллада яшовчи 36 ёшли мактаб ўқитувчиси Э.А. ўз уйи олдидан ўтган йўл ёқасида маҳалладоши 28 ёшли Я.С. билан ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб қолган. Жанжал вақтида уйидан ошхона пичоғини олиб чиқиб, Я.С. нинг чап қўлтиқ ости соҳасига бир маротаба уриб, унга оғир тан жароҳати етказган.
Қайд этилишича, ҳодисада жабрланган Я.С. зудлик билан туман тиббиёт бўлимига қарашли тез тиббий ёрдам марказига олиб келинган ва муолажалар қиланган. Ҳозирги кунда даволаш ишлари давом эттирилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Э.А.га нисбатан Жиноят кодекнинг 104-моддаси 2-қисми «л» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.