Қизириқ туманида 2021 йилнинг 8 май куни туман ИИБ ТБнинг хабарига кўра, туманнинг «Оқжар» маҳалласида яшовчи, А.Тўра Ўзбекистон Республикаси Президенти «Ишонч телефон»ига қилган мурожаатида, 2019 йил март ойида, туманнинг «Гиламбоб» маҳалласида яшовчи, тумандаги хусусий корхона раҳбари, Ш.Соат ўзини Қизириқ тумани ҳокимиятида ишлашини, дўкони учун ер ажратиб беришини ваъда қилиб, 4.000.000 (тўрт миллион) сўм пулларини олиб, ўзлаштириб кетади. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бундан ташқари, туманнинг «Етимқум» маҳалласида яшовчи, Н.Улуғбек ҳам туман ИИБга ариза ёзиб унда, 2019 йил март ойида, Ш.Соат ўзини туман ҳокимиятида ишлашини, дўкон учун ер ажратиб беришини ваъда қилади ва 200 (икки юз) АҚШ долларини олиб ўзининг эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Натижада 7 май куни Ш.Соатга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






