Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда жами 29,5 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. 2020 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 100,8 % ни ташкил этди.
- Давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан жами 1268,2 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши 4,3 % га тенг.
- Нодавлат мулкчиликдаги ташкилотлар томонидан 28271,8 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши 95,7 % га тенг.
- Жами қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 6938,6 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
- Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 17736,7 млрд. сўмни ташкил қилган.






