АсосийJamiyat

Минимал истеъмол харажатлари миқдорининг белгиланиши давлат бюджетига таъсир кўрсатадими?

'Минимал истеъмол харажатлари миқдорининг белгиланиши давлат бюджетига таъсир кўрсатадими?'ning rasmi

Ушбу саволга Молия вазири ўринбосари  Жамшид Абруев АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида жавоб берди.

«Минимал истеъмол харажатлари миқдорининг белгиланиши — ўз навбатида, давлат бюджети ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламга берилаётган моддий ёрдамга таъсири бўлади. Чунки ушбу кўрсаткичнинг эълон қилишини давлатнинг маълум бир ижтимоий масъулиятларни олишига мажбур қилади.

Биринчидан, пенсия пуллари, турли кўринишдаги нафақа пуллари хатловдан ўтказилиб, эълон қилинган минимал истеъмол харажатларига мувофиқлаштирилади.

Иккинчидан, минимал истеъмол харажатлари — аҳолига турли кўринишдаги ижтимоий ёрдамлар кўрсатишда мезон сифатида белгиланиши назарда тутилмоқда", – деди Жамшид Абруев. 

 

    Бошқа янгиликлар