АсосийJamiyat

Хорижда таълим олаётган талабалар ҳам СЧР ҳарбий хизматни ўташлари мумкин

'Хорижда таълим олаётган талабалар ҳам СЧР ҳарбий хизматни ўташлари мумкин'ning rasmi

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи Улуғбек Қодиров томонидан қатор саволларга жавоблар қайтарилди.

Хорижда таҳсил олаётган ёки ишлаб юрган фуқароларга ўз зиммасидаги хизмат бурчини ўташи учун қандай қулайликлар мавжуд?

➖Хорижий таълим муассасаси ёки бошқа олий таълим муассасаси талабалари фақат таътилга чиққан вақтларида СЧР хизмати ойлик ҳарбий йиғинларини ўтайдилар.  

 Мазкур масалада муаммо ва саволлар пайдо бўлса Мудофаа вазирлигининг ишонч телефонига 71-269-84-23 мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Эгизаклар ҳарбий хизматни биргаликда ўтайдиларми? Уларнинг бири СЧР, иккинчиси бир йиллик хизматга боришни хоҳласа, уларнинг хоҳиши инобатга олинадими?

➖Эгизакларни муддатли ҳарбий хизматга жалб этиш жараёнида авваломбор уларнинг Танлов кенгаши томонидан муддатли ҳарбий хизматга тавсия этилганлиги, жисмоний ҳолати ва асосийси соғлигининг ҳолати инобатга олинади.  

Агарда уларнинг бири СЧР, иккинчиси бир йиллик хизматга боришни хоҳласа, юқоридаги ҳолатлар инобатга олинган ҳолда тегишли қарор қабул қилинади.

 

Мен армия сафларида хизмат қилишга жуда ҳам қизиқаман. Шунинг учун муддатли ҳарбий хизматдан сўнг хизматимни шартнома бўйича давом эттиришим мумкинми?

 

➖Фуқаро муддатли ҳарбий хизматни ўташ давомида ўзи хизмат қилаётган ҳарбий қисм командири номига хизматни контракт бўйича давом эттириш юзасидан билдирги орқали мурожаат қилиши мумкин.

 

Ҳарбий хизматга чақирилувчи муддатли хизматни ўташ ҳудудини ёки қўшинлар турини ўз хоҳиши билан танласа бўладими?  

➖Чақирув жараёнида чақирув ёшидаги фуқаро ҳарбий хизматни ўтамоқчи бўлган қўшин турини туманлардаги Бутлаш комиссиялари ёки Раҳбарият кенгашларига маълум қилишлари мумкин. Бунда уларнинг қизиқиши, тайёргарлиги, жисмоний тайёргарлик ҳолати ва бошқа хусусиятлари инобатга олинган ҳолда ўзи хохлаган қўшин тури вакиллари билан суҳбат ўтказиш имконияти берилади.

️Шунингдек, муддатли хизматни ўташ ҳудудини танлаш ҳуқуқига эга эмас.

 

    Бошқа янгиликлар