АсосийJamiyat

"Минимал истеъмол харажатлари (440 минг сўм) — бу истеъмол саватчаси эмас" – Умид Обидхўжаев

'"Минимал истеъмол харажатлари (440 минг сўм) — бу истеъмол саватчаси эмас" – Умид Обидхўжаев'ning rasmi

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори Умид Обидхўжаев маълум қилди:

️ «440 минг сўм ўртача истеъмол харажатларини англатадими? Йўқ, бу минимал истеъмол харажатлари ҳисобланади. Яъни бу — қуйи чегара.

440 минг сўмдан жон бошига минимал истеъмол чегараси тўғри келса, фараз қилайлик, 5 кишидан иборат оила бўлса, бир ойга 2 млн 200 минг сўмдан тўғри келади.

Демак, шу оиланинг истеъмол харажатлари 2 млн 200 минг сўмдан камроқ бўлаётган бўлса, биз шу кўрсаткични кўтаришимиз керак.

Давлатнинг эътибори, молиявий ресурслари, инсон ресурслари, ижтимоий-сиёсат, иқтисодий-сиёсат мана шу масалага қаритилиши керак. Шу — асосий масала. Минимал истеъмол харажатларини ҳисоблаш, бу рақамни аниқлашнинг аҳамияти шунда».

    Бошқа янгиликлар