Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда эркак ва аёл киши ўртасидаги келишмовчилик видеоси тарқалди. Мазкур видео Тошкент шаҳар ИИББ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар томонидан ўрганилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 29 май куни тахминан соат 19.45 да Мирзо-Улуғбек тумани ТТЗ-1 ҳудудида эр-хотин 31 ёшли Н.М. ва 28 ёшли А.Б.лар орасида оилавий келишмовчилик юзага келган.
Турмуш ўртоқлар билан алоҳида суҳбат ўтказилганда аёл аслида эри уни хафа қилмаслигини, унга нисбатан босим ўтказмаслигини ва жисмоний куч иш латмаслигини айтган. Баъзида жанжаллашиб туришлари, лекин умуман олганда оилалари тинч эканлигини билдирган.
Шунга қарамасдан Н.М. аёлига нисбатан қўполлик қилган тақдирда ички ишлар органлари ходимлари томонидан маъмурий чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирилган.






